http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/12/newsbrief-02

АҚШ ва Қозоғистон қонун чиқарувчилари Нур-Султонда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

НУР-СУЛТАН – Қозоғистон парламентининг юқори мартабали вакили Нурлан Нигматулин Нур-Султонда АҚШ конгрессменлари Девин Нунес ва Рик Кроуфорд билан учрашди. Бу ҳақда душанба (12 август) куни AKIpress нашри парламент матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Нигматулин парламент қуйи палатасининг раиси ҳисобланади.

Томонлар турли соҳаларда, жумладан халқаро хавфсизлик ва энергетика соҳасида Қозоғистон - АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Нигматулин АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Нунес Қозоғистоннинг кўплаб соҳалардаги ютуқларини юқори баҳолар экан, терроризмга қарши кураш соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш кераклигига эътибор қаратди.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha